Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионел Скалони меҳнат шартномасини узайтирганидан кейин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
Эслатиб ўтамиз, 48 ёшли мутахассис «Албиселесте» билан янги келишувини 2030 йилга қадар узайтирди.
«Бу келишув амалга ошиши учун ҳаракат қилган барчага миннатдорчилик билдираман. Мен жуда бахтлиман. Ҳозир осон даврни бошдан кечирмаётган бўлсак-да, ушбу воқеа менга катта қувонч бағишламоқда. Менда ҳамон аввалгидек куч-ғайрат бор. Акс ҳолда, бу ерда фаолиятимни давом эттиришим қийин бўларди», — деди мутахассис.
Маълумот учун, Скалони 2018 йилдан буён Аргентина миллий жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 2022 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди, шунингдек, икки марта Америка кубогини қўлга киритди. 2026 йилги мундиалда эса финалга қадар етиб келиб, ҳал қилувчи баҳсда Испанияга имкониятни бой берди.