Европа Миллатлар лигаси 5-тур учрашувлари старт олди. Туркия миллий жамоаси ўз майдонида Белгияга қарши беллашди. Унда белгияликлар 2:1 ҳисобида иродали тарзда ғалаба қозонди. Дастлаб Гулер супергол урди. Бироздан кейин Де Брюйне ва Де Кетеларе меҳмонларнинг голларига муаллифлик қилди.
Бу ғалабадан сўнг белгияликлар очколари сонини 9 тага етказиб, А гуруҳида 2-ўринга кўтарилди. Туркия эса бирорта очко тўпламаган ҳолда 4-поғонада.
Миллатлар Лигаси. 5-тур
Туркия — Белгия 1:2
Голлар: Гулер 20 – Де Брюйне 27, Де Кетеларе 30
Туркия — Чақир, Кабак, Ойдин (Челик, 70), Демирал, Кадиўғли, Юксек, Кёкчю (Чалхонўғли, 58), Ойгун, Йилмаз (Узун, 80), Арда Гулер, Унал (Гул, 58).
Белгия — Ламменс, Кастан, Нгой, Меҳеле, Де Кёйпер, Де Брюйне (Троссар, 69), Раскин (Ванакен, 90+3), Тилеманс, Морейра (Лукебакио, 68), Де Кетеларе, Доку (Годтс, 80).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади