Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда Россияга қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушди. Унда меҳмонлар камбэк эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб 5-дақиқада Мелёхин ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 46-дақиқада Беҳруз Каримов вакилларимизнинг 2-голини урди. 70-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Комличенко фарқни қисқартирди. 75-дақиқада айнан у мувозанатни тиклади. 79-дақиқада эса захирадан сафга қўшилган Миранчук якуний нуқтани қўйди.
Эслатиб ўтамиз, жамоалар сўнгги бор 2022 йил ноябр ойида ўзаро тўқнаш келган ва ўшанда 0:0 ҳисоби қайд этилган.
Маълумот учун, Фабио Каннаваро жамоаси кейинги ўртоқлик беллашувини 17 ноябр куни Саудия Арабистонига қарши сафарда ўтказади.
Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон – Россия 2:3
Голлар: Мелёхин 5 автогол, Беҳруз Каримов 46 – Николай Комличенко 70, 75, Алексей Миранчук 79.
Ўзбекистон: 1. Владимир Назаров, 4. Беҳруз Каримов, 6. Акмал Мозговой, 10. Азизжон Ғаниев (24. Диёр Холматов, 62), 14. Элдор Шомуродов (21. Ҳусайн Норчаев, 80), 17. Достонбек Ҳамдамов (19. Русланбек Жиянов, 62), 22. Аббосбек Файзуллаев (20. Азиз Амонов, 80), 23. Шерзод Эсанов, 25. Маҳмуд Маҳамаджонов (2. Дилшодбек Муртазаев, 80), 26. Жаҳонгир Ўрозов, 27. Муҳаммадрасул Абдумажидов.
Россия: 39. Матвей Сафонов, 4. Данил Круговой, 8. Лечи Садулаев (59. Алексей Миранчук, 66), 10. Константин Тюкавин (7. Николай Комличенко, 66), 14. Виктор Мелёхин, 21. Ярослав Гладишев (11. Кирилл Глебов, 66), 24. Александр Сильянов (5. Кирилл Данилов, 46), 27. Иван Обляков (9. Алексей Миронов, 66), 30. Илья Вахания (23. Андрей Лангович, 76), 31. Матвей Кисляк (15. Данил Глебов, 76), 83. Алексей Батраков