Бугун
30
Ўзбек

Хави де Йонгни Нидерландия миллий жамоасига сардор этиб танлаш сабабини тушунтирди

Футбол
12 ноябр, 10:30
Френки де Йонг Виржил ван Дейк йўқлигида жамоани майдонга бошлаб тушади.
Хави де Йонгни Нидерландия миллий жамоасига сардор этиб танлаш сабабини тушунтирди
Foto: Getty Images
13.11.2026, 14:45 УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Нидерландия Нидерландия - : - Греция Греция

Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи Хави Эрнандес «Барселона» яримҳимоячиси Френки де Йонг Виржил ван Дейк йўқлигида сардорлик вазифасини бажаришини маълум қилди.

«Эртанги баҳсда сардоримиз Френки де Йонг бўлади. Мен уни жуда яхши биламан ва бу қароримнинг сабабларидан бири ҳам шу. Френки биз учун жуда муҳим, чунки ўйин услубимиз тўп назоратига асосланган, у эса тўпни камдан кам йўқотади. Бундан ташқари, у менинг мураббийлар штабим билан ҳам таниш», — деди Нидерландия миллий жамоаси устози.

Маълумот учун, Нидерландия 13 ноябр куни Миллатлар лигаси доирасида Грецияни қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, нидерландияликлар 16 ноябр куни сафарда Германияга қарши ҳам майдонга тушади. Ҳар икки баҳс Тошкент вақти билан 14 ноябр ва 17 ноябрга ўтар кечаси соат 00:45 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нидерландия Нидерландия
  • Греция Греция
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Бугунги янгиликлар