Бугун
30
Ўзбек

Тилеманс: «Лукакунинг йўқлиги биз учун катта йўқотиш»

Футбол
12 ноябр, 10:25
Туркия ва Белгия миллий жамоалари ўртасидаги учрашув 12 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 22:00да старт олади.
Тилеманс: «Лукакунинг йўқлиги биз учун катта йўқотиш»
Фото: Getty Images
12.11.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Туркия Туркия 1 : 2 Белгия Белгия

Белгия миллий жамоаси яримҳимоячиси Юри Тилеманс Миллатлар лигаси доирасида Туркияга қарши баҳс олдидан марказий ҳужумчи Ромелу Лукакунинг иштирок этмаслиги ҳақида фикр билдирди.

«Бу жамоамиз учун жиддий йўқотиш. Ромелу кўп йиллардан буён миллий жамоамизнинг бир қисми ҳисобланади. У мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаса ҳам, бизга фойда келтира олишини яхши биламиз. Унинг сафимизда бўлмаслиги жуда ачинарли. Умид қиламанки, биз янги синовни муваффақиятли енгиб ўтамиз», — дея яримҳимоячининг сўзларидан келтиради УЕФА расмий сайти.

Маълумот учун, Туркия ва Белгия миллий жамоалари ўртасидаги учрашув 12 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 22:00да старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Туркия Туркия
  • Белгия Белгия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Бугунги янгиликлар