Live
11
Ўзбек

Семак: «Йигитлар Ўзбекистонга қарши баҳсда қойил қоларли ишни уддалашди»

Футбол
13 ноябр, 15:10
Сергей ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.
Семак: «Йигитлар Ўзбекистонга қарши баҳсда қойил қоларли ишни уддалашди»
Фото: ЎФА
12.11.2026 FT Халқаро ўртоқлик учрашувлари Ўзбекистон Ўзбекистон 2 : 3 Россия Россия

«Зенит» бош мураббийи Сергей Семак Россия миллий жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўтказган ўртоқлик учрашуви ҳақида ўз фикрларини билдирди.

— Россия миллий жамоаси Ўзбекистон билан ўйин ўтказди. Афсуски, «Зенит»нинг ягона вакили Артём Карпукаc майдонга тушмади. Учрашувни кузатдингизми? Миллий жамоа ўйинида ўзингиз учун бирор жиҳатни алоҳида таъкидладингизми?

— «Миллий жамоанинг ҳар бир ўйини — янги тарих. Баъзан ўйин сифати ва натижа нуқтаи назаридан яхши учрашувлар ўтказилади. Кечаги баҳсда эса энг асосий ижобий жиҳат — натижа бўлди. Ҳисоб 0:2 бўлиб турганида йигитлар вазиятни ўзгартириб, меҳмонда ғалаба қозонишди. Бундай натижага эришиш ҳар доим ҳам осон эмас. Шу нуқтаи назардан, йигитлар қойил қоларли ишни уддалашди. Ўйиндаги ўзаро алоқалар ва жамоавий ҳаракатларга келсак, бу борада ўша жамоа бош мураббийидан сўраган маъқул. У футболчилар ва жамоавий ўйиндан қай даражада қониққанини яхшироқ айтиб бера олади. Албатта, мен бу учрашувни кўрдим», — деди Семакнинг сўзларини клуб расмий сайтига таяниб.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Россия Россия
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Бугунги янгиликлар