Live
11
Ўзбек

«Милан» ван Дейкка қизиқиш билдирмоқда

Футбол
13 ноябр, 15:19
Ўз навбатида «Ливерпул» ҳам Виржил билан шартномани узайтиришга тайёр.
«Милан» ван Дейкка қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

«Милан» клуби «Ливерпул» ҳимоячиси Виржил ван Дейк атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.

Нидерландиялик футболчининг Англия клуби билан шартномаси якунига яқинлашмоқда. Агар томонлар келишувни узайтириш борасида бир тўхтамга кела олмаса, ван Дейк жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.

Манбага кўра, «россонери»нинг футболчига бўлган қизиқиши анчадан буён давом этмоқда. Клуб эгаси Жерри Кардинале ва катта маслаҳатчи Златан Ибраҳимович ҳимоячининг етакчилик фазилатлари ҳамда майдондаги маҳоратини юқори баҳолашади.

Бироқ «Милан» ван Дейк учун Саудия Арабистони ва Туркия клублари билан рақобатлашишига тўғри келиши мумкин. Улар орасида «Фенербаҳче» ва «Галатасарой» ҳам бор. Ўз навбатида «Ливерпул» ҳам Виржил билан шартномани узайтиришга тайёр.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар