Live
11
Ўзбек

Ширер АПЛнинг бу мавсумдаги энг яхши футболчисини айтди

Футбол
13 ноябр, 15:05
Алан «Арсенал» футболчисининг ўйинларини юқори баҳолади.
Ширер АПЛнинг бу мавсумдаги энг яхши футболчисини айтди
Фото: Getty Images

«Нюкасл» клубининг собиқ ҳужумчиси Алан Ширер «Арсенал» ҳимоячиси Эзри Консани юқори баҳолади.

«Менимча, айни пайтда АПЛнинг бу мавсумидаги энг яхши футболчиси — Эзри Конса. «Арсенал»нинг ҳимоядаги ўйинига, хусусан, Консанинг ҳаракатларига назар ташласак, Вилям Салибани тилга олишимизга ҳам ҳожат қолмайди. Салибани фақат сўнгги вақтларда, унинг жароҳатдан кейин қачон майдонга қайтиши ҳақида гап кетганда эсладик», — дея Ширернинг сўзларини келтирмоқда Metro.

Маълумот учун, Конса бу мавсумда 15 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол муаллифи бўлди. Transfermarkt футболчининг айни вақтдаги бозор қиймати 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар