Россиялик жангчи, Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабидаги меҳмонхонада грузиялик Мераб Двалишвили билан оммавий муштлашувда иштирок этгани учун олти ойга қамалди ва 300 минг дирҳам (82 минг доллар атрофида) миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда TASS нашри хабар берди.
Қайд этилишича, айбдор деб топилганлар белгиланган жазони ўтаб бўлганидан кейин БААдан чиқариб юборилади. Абу Даби жиноят ишлари бўйича суди жами ўн кишини айбдор деб топган, шундан саккиз нафарига қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов ва Двалишвили ўртасидаги муштлашув 11 ноябр куни Абу Дабининг Яс оролидаги Yas Hilton меҳмонхонасида содир бўлган. Бу воқеа кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.