Европада Миллатлар лигаси 5-тур учрашувлари давом эттирилди. Жума кунги беллашувларда қайд этилган барча натижаларни эслатиб ўтамиз.
Эътиборлиси шундаки, Андорра Гибралтарни икки гол фарқи билан енгди. Озарбойжон меҳмонда Лихтенштейнни минимал ҳисобда мағлуб этди. Исландия Болгарияга жавобсиз 5 та гол уришга муваффақ бўлди. Яна бир қизиқарли беллашувда Эстония Люксембургдан устун келди.
Миллатлар Лигаси. 5-тур
Молдова — Қозоғистон 2:1
Нидерландия — Греция 7:0
Сербия — Германия 1:3
Словения — Швейцария 0:0
Шотландия — Шимолий Македония 2:1
Болгария — Исландия 0:5
Люксембург — Эстония 0:1
Словакия — Фарер ороллари 2:2
Андорра — Гибралтар 2:0
Лихтенштейн — Озарбойжон 0:1