«ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле жамоа билан шартномасини узайтиришга тайёр. Бу ҳақда журналист Жамел хабар берди.
Манбага кўра, томонлар янги шартнома шартлари бўйича оғзаки келишувга эришган. Клуб ҳам, футболчининг ўзи ҳам ҳамкорликни давом эттириш истагида бўлган. Шу сабабли музокараларнинг ижобий якунланиши кутилмаган ҳолат бўлмади. Бироқ шартнома узайтирилгани қачон расман эълон қилиниши ҳозирча номаълум.
Маълумот учун, Дембеле 2023 йил август ойида «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтганди. Бу вақт давомида 29 ёшли футболчи парижликлар сафида жами 145 та учрашувда майдонга тушиб, 65 та гол ва 48 та голли узатмани ўз ҳисобiga ёздирган. Ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.