Бугун
13
Ўзбек

«ПСЖ» Гавини ўз сафига қўшиб олиши мумкин

Футбол
9 ноябр, 13:24
Унинг клуб билан амалдаги битими 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
«ПСЖ» Гавини ўз сафига қўшиб олиши мумкин
Фото: Getty Images

«Барселона» яримҳимоячиси Гави фаолиятини «ПСЖ»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, парижликлар испаниялик 22 ёшли футболчини анчадан бери диққат билан кузатиб келмоқда. Бунга футболчининг Каталония клубида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабаб бўлмоқда.

Шунга қарамай, Гави жамоанинг лойиҳасининг муҳим қисми бўлиб қолмоқда уни сотиш ҳақида ўйламаяпти. Бироқ футболчининг ўзи жамоани тарк этиш истагини билдирса, каталонияликлар уни қўйиб юбориши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Бу мавсумда Гави «Барса» сафида барча турнирлар доирасида 9 та учрашувда майдонга тушган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуб билан амалдаги битими 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар