Бугун
13
Ўзбек

Ўзбекистон – Россия учрашувини тожикистонлик ҳакам бошқаради

Футбол
9 ноябр, 12:30
    5
Баҳс 12 ноябр кунига белгиланган.
Ўзбекистон – Россия учрашувини тожикистонлик ҳакам бошқаради
Фото: Getty Images
12.11.2026, 10:00 Халқаро ўртоқлик учрашувлари Ўзбекистон Ўзбекистон - : - Россия Россия

Ўзбекистон миллий жамоаси 12 ноябр куни Россияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу баҳс учун ҳакамлар бригадаси тайинланди.

ЎФФ матбуот хизмати хабар беришича, Тошкентдаги баҳсни тожикистонлик ҳакамлар бошқаради.

Учрашувда FIFA рефериси Гулмуроди Саъдулло бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга қанотларда FIFA ассистентлари Ҳасан Каримов ва Фарҳод Қуралов ёрдам беради.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Россия миллий жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади. Баҳс соат 20:00 да бошланиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Фабио Каннаваро бошқарувидаги «оқ бўрилар» Россия билан баҳсдан сўнг Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик баҳсида ҳам иштирок этади. Ушбу йиғинга Абдуқодир Ҳусанов ва Элдор Шомуродов жалб қилинмаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Россия Россия
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар