Live
4
Ўзбек

«Ўзбекистон билан ўйин ташкил этишнинг ўзи ҳам биз учун катта ютуқ» — Валерий Карпин

Футбол
6 ноябр, 08:33
    26
Ушбу баҳс 12 ноябр куни бўлиб ўтади.
«Ўзбекистон билан ўйин ташкил этишнинг ўзи ҳам биз учун катта ютуқ» — Валерий Карпин
Фото: Sports.ru
12.11.2026, 10:00 Халқаро ўртоқлик учрашувлари Ўзбекистон Ўзбекистон - : - Россия Россия

Россия миллий жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин ноябр ойида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувларидаги рақиблар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, россияликлар 12 ноябр куни Тошкентда Ўзбекистонга қарши беллашади. 17 ноябрда эса Краснодарда Венесуэла билан куч синашади.

«Рақиб танлаш масаласида ҳозирги шароитни ҳисобга олишимиз керак. Ўзбекистон билан ўйин ташкил этишнинг ўзи ҳам биз учун катта ютуқ. Ўзбекистон сўнгги жаҳон чемпионати иштирокчисидир. Венесуэла эса мундиалга чиқиш учун охиригача кураш олиб борган жамоа. Шу сабабли, бугунги вазиятимизда булар жуда муносиб рақиблар ҳисобланади», дейди Карпин.

Маълумот учун, Ўзбекистон ҳамда Россия миллй жамоалари ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

Аввалроқ Карпин бўлажак баҳслар учун миллий жамоа қайдномасини эълон қилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Россия Россия
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

26 изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар