Франция миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Диде Дешам «Манчестер Юнайтед»ни бошқариш таклифини қабул қилмади. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, манкунианликлар Майкл Кэррик ўрнига жамоага янги бош мураббий тайинлаш мақсадида Дешам билан боғланишган. Бироқ франциялик мутахассис ушбу лавозимга қизиқиш билдирмаган ва таклифни рад этган.
Қайд этилишича, «Манчестер Юнайтед» раҳбариятининг қисқа рўйхатида Унаи Эмери ва Юлиан Нагелсманн номзодлари ҳам бор. Бироқ айни пайтда асосий номзод сифатида «Нюкасл»нинг собиқ бош мураббийи Эдди Ҳау кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» Англия Премер-лигасининг дастлабки тўққизта туридан кейин атиги 7 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 17-поғонасидан жой олган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади