Live
6
Ўзбек

АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда «Манчестер Сити» меҳмонда «Ноттингҳэм Форест»га ютқазиб қўйди

Футбол
7 ноябр, 14:24
    43
Мареска жамоаси АПЛ доирасида қаторасига 3-ўйинда мағлуб бўлди.
АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда «Манчестер Сити» меҳмонда «Ноттингҳэм Форест»га ютқазиб қўйди
Фото: Getty Images
07.11.2026 FT Англия Премер-лигаси Ноттингем Форест Ноттингем Форест 3 : 1 Манчестер Сити Манчестер Сити

Англия Премер-лигаси 10-турида «Манчестер Сити» меҳмонда «Ноттингҳэм Форест»га қарши беллашди. Унда мезбонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришди. «Ўрмончилар» сафида Лиам Делап дублни расмийлаштирди. «Сити»нинг ягона голи Райян Шерки ҳисобига ёзилди.

Бу беллашувда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.

Шу тариқа, Мареска жамоаси 21 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. «Ноттингҳэм Форест» эса 9 очко билан 16-поғонада.

АПЛ. 10-тур
Ноттингҳэм Форест – Манчестер Сити 3:1
Голлар:
Куня 6, Делап 18, 73 – Шерки 52.
Ноттингҳэм Форест – Зелс, Куня, Миленкович, Мунос (Нетс, 65), Мурилло, Шлагер, Ятес (Сангаре, 79), Уиллямс, Макэйти (Ндой, 65), Гиббс-Уайт, Делап (Игор, 87).
Манчестер Сити
– Доннарумма, Диаш, Геҳи (Нунес, 46), Ҳусанов, Гвардиол (О’Райли, 46), Фернандес (Фоден, 78), Андерсон, Шерки, Ндиай, Доку, Ҳоланд.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ноттингем Форест Ноттингем Форест
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

43 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар