«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ушбу мавсумда клуб ва миллий жамоа миқёсидаги голлари сонини 17 тага етказди.
26 ёшли норвегиялик футболчи Чемпионлар Лигасининг умумий босқичи 4-турида «Лейпциг»га қарши учрашувда ўз номини таблога ёздириб қўйди. Бу беллашувда «шаҳарликлар» рақибини 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Ҳоланднинг голига Эллиот Андерсон ассистентлик қилди. Шу тариқа, ҳужумчи жорий мавсумдаги сермаҳсул ўйинларини давом эттирмоқда.
Ҳозирга қадар Холанд «Манчестер Сити» сафида барча мусобақалар доирасида 13 та учрашув ўтказиб, 14 та гол уришга муваффақ бўлди.
Шунингдек, у Норвегия миллий жамоаси таркибида 4 та ўйинда майдонга тушиб, 3 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Умумий ҳисобда футболчи ушбу мавсумда 17 та учрашувда 17 та гол муаллифига айланди.