Live
3
Ўзбек

«Ланс» Еврокубоклар тарихида топ-5 лига клублари учун антирекорд ўрнатди

Футбол
5 ноябр, 05:00
Француз жамоаси ўз майдонида «Комо»дан 1:9 ҳисобида мағлуб бўлди.
«Ланс» Еврокубоклар тарихида топ-5 лига клублари учун антирекорд ўрнатди
Foto: Getty Images
04.11.2026 FT Чемпионлар лигаси Ланс Ланс 1 : 9 Комо Комо

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-турида «Ланс» ўз майдонида Италиянинг «Комо» клубига 1:9 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу натижа Еврокубоклар тарихида топ-5 чемпионат вакиллари учун антирекорд бўлди.

Журналист Алексис Мартин-Тамаё (Mister Chip)нинг Х ижтимоий тармоғидаги маълумотига кўра, «Ланс» Еврокубоклар тарихида ўз майдонида тўққизта гол ўтказиб юборган топ-5 лига вакили бўлган илк клубга айланди.

Голларга Антоний Дувикас (7, 32, 57), Нико Пас (40), Лука Да Куня (47), Марк-Оливер Кемпф (53), Мартин Либерали (62), Мартин Батурина (69) ва Папаччоли (90+1) муаллифлик қилди. Мезбонлар сафида эса Агуилар (65) битта гол урди.

Маълумот учун, тўрт турдан кейин «Комо» 9 очко билан умумий жадвалнинг тўртинчи поғонасида бормоқда. «Ланс» эса 3 очко билан 33-ўринни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, кейинги турда «Комо» 24 ноябр куни АEКни қабул қилади, «Ланс» эса сафарда «Лейпциг» билан баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ланс Ланс
  • Комо Комо
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар