Live
1
Ўзбек

«Челси» «Реал»нинг собиқ ҳимоячисини 50 миллион евродан қимматга сотиб олиши мумкин

Футбол
29 октябр, 09:30
«Комо» марказий ҳимоячиси Хакобо Рамон АПЛ клублари, жумладан, Лондон жамоаси эътиборида.
«Челси» «Реал»нинг собиқ ҳимоячисини 50 миллион евродан қимматга сотиб олиши мумкин
Foto: Getty Images

«Комо» марказий ҳимоячиси Хакобо Рамон Англия Премер-лигасининг топ-клубларидан бирига ўтиши мумкин. Инсайдер Экрем Конур маълумотига кўра, 21 ёшли испаниялик футболчига АПЛнинг бир нечта вакили қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида «Челси» алоҳида ажралиб турибди.

Бироқ Лондон клуби ҳимоячини сотиб олиш учун катта маблағ сарфлашига тўғри келиши мумкин. Манбага кўра, Италиянинг «Комо» клуби 50 миллион евродан кам таклифни қабул қилиши даргумон.

Маълумот учун, Хакобо Рамон 2025 йил ёзидан буён «Комо» сафида тўп тепмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Комо Комо
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар