«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. El Nacional нашри хабарига кўра, 32 ёшли футболчи билан бош мураббий Майкл Керрик ўртасидаги муносабатлар ёмонлашиб бормоқда.
Манба маълумотига кўра, «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти мураббийни қўллаб-қувватлаган. Шу сабабли Фернандеш энди жамоада дахлсиз футболчи сифатида кўрилмаяпти. Португалиялик яримҳимоячига Саудия Арабистонининг бир нечта клуби қизиқиш билдирмоқда.
Аввалроқ Фернандеш «Манчестер Юнайтед» бош мураббийини танқид қилган эди. Бу ҳолат футболчи ва мураббий ўртасидаги келишмовчиликлар ҳақидаги хабарлар фонида юз берди.
Маълумот учун, Фернандеш ушбу мавсумда барча турнирларда 11 та баҳсда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчининг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси 2027 йил июнигача амал қилади.