«ПСЖ» клубнинг расмий сайтида «Гавр»га сафар олдидан футболчиларнинг тиббий ҳолати ҳақида маълумот эълон қилди. Хабарда бор-йўғи битта жумла келтирилган.
«Маркинёс, Нуну Мендеш ва Усмон Дембеле тикланиш жараёнини давом эттирмоқда», — дейилади клуб баёнотида.
Бир неча кун аввал «ПСЖ» грузиялик ҳужумкор яримҳимоячи Хвича Кварацхелия тиззасидан олган жиддий жароҳати сабаб жарроҳлик амалиётини бошдан кечирганини маълум қилганди.
Парижликлар 30 октябр, жума куни Франция чемпионати доирасида «Гавр» меҳмони бўлади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.
Маълумот учун, Лига 1 турнир жадвалида «ПСЖ» 17 очко билан биринчи ўринда бормоқда. «Гавр» эса 2 очко билан охирги поғонани эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» сафардаги баҳсга бир нечта асосий футболчиларисиз тайёргарлик кўрмоқда.