Испаниянинг «Барселона» клуби яримҳимоячиси Фермин Лопес фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Daily Briefing хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, «Барселона» Лопес билан хайрлашишни истамаяпти, аммо молиявий муаммолар туфайли футболчиси бўйича йирик таклифларни кўриб чиқиши мумкин. Таъкидланишича, «Барселона» футболчиси хизматларига «Челси» ва «ПСЖ» жиддий равишда қизиқиш билдирмоқда. Парижликлар тахминан 80 миллион евролик таклиф тайёрламоқда, «аристократлар» ҳам «кўк-анорранглилар»га жиддий таклиф билан чиқмоқчилиги айтилмоқда.
Янги мавсумда 23 ёшли Фермин Лопес барча мусобақаларни инобатга олганда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатма етказиб берди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади