Live
1
Ўзбек

Киву: «Омад биз томонда эди»

Футбол
29 октябр, 03:56
А Серия 9-тури доирасида «Венеция» устидан қозонилган ғалабадан кейин миланликлар устози фикрлари билан ўртоқлашди.
Киву: «Омад биз томонда эди»
Фото: Gettyimages

Италиянинг «Интер» жамоаси бош мураббийи Кристиан Киву А Серия 9-тури доирасида «Венеция» устидан қозонилган ғалабадан кейин (2:0) таассуротлари билан ўртоқлашди. «Интер» рақибнинг иккита автоголи эвазига уйига ғалаба билан қайтадиган бўлди.

«Бизга энергия етишмасди, жуда секин ҳаракат қилардик ва рақиб чуқур ҳимояланишига қарши ўйнашга тайёр эмасдик. Биз уларнинг ҳимоя чизиғига етарлича фаол ҳужум қилмадик, лекин ҳар уч кунда ўйнаганингда шундай бўлади. Биринчи бўлим менга 2010 йилда Катанияда 1:3 ҳисобидаги мағлубиятни эслатиб юборди. Бугун бироз омадимиз келгани учун ғалаба қозондик. Биз муваффақиятга ишонишда давом этдик ва бор кучимизни сарфладик, аммо омад биз томонда эди.

Шундай ўйинлар бўладики, баъзида ишончнинг ўзи етишмайди ва минимал куч сарфлаб натижага эришиш мумкиндек туюлади. Бироқ, рақибга тан бериш керак — улар майдонда бўш зоналарни чеклаб қўйишди, шу сабабли биз зарур паллаларда керакли йўналишларда ҳаракат қилишимиз қийин бўлди. Бугун Проведел бизни қутқариб қолди, тажрибамиз, кучимиз ва қатъиятимиз эса ишни ғалабагача етказишга ёрдам берди», — дея Киву сўзларидан иқтибос келтиради «Интер» расмий сайти.

Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар