«Болоня» кутилмаганда А Сериянинг 9-турида «Милан»ни мағлубиятга учратди. Ушбу беллашувда меҳмонлар ҳужумчиси Самуэл Мбангула хет-трик қайд этишга муваффақ бўлди. Ўйиндан сўнг у ўтган оқшомни «ҳаётидаги энг яхшиларидан бири деб атади.
«Бу ҳаётимдаги энг яхши оқшомлардан бири. Фаолиятимдаги биринчи хет-трик — умид қиламанки, охиргиси эмас. Биз ажойиб ғалабага эришдик. Палладино-чи? Бу ерда мураббийга жуда ишонишади, барча йигитлар — юқори савиядаги футбол кўрсата оладиган кучли ўйинчилар. Биз бир бутунмиз — бугунги муваффақият жамоавий ғалаба бўлди», - дея Мбангула сўзларидан иқтибос келтиради pianetamilan.it.
Эслатиб ўтамиз, «Болоня» Италия чемпионатининг А Серия турнир жадвалида ўн биринчи ўринни эгаллаб турибди. «Милан» эса 5-поғонани банд этган.