Бугун
31
Ўзбек

Мбангула — XXI асрда А Серияда «Милан» дарвозасига унинг майдонида 3 та гол урган биринчи футболчи

Футбол
29 октябр, 01:22
    2
Италия чемпионати 9-тури доирасида «Болоня» сенсацион равишда сафарда «Милан» устидан ғалабага эришди.
Мбангула — XXI асрда А Серияда «Милан» дарвозасига унинг майдонида 3 та гол урган биринчи футболчи
Фото: Gettyimages
28.10.2026 FT Италия А серияси Милан Милан 2 : 4 Болонья Болонья

«Болоня» Италия А Серияси 9-тури доирасида сафарда «Милан» билан баҳс олиб борди. Биринчи бўлимдан сўнг, 1:2 ҳисобида ортда қолаётган Раффаэле Палладино шогирдлари якунда 4:2 ҳисобида ғалабани нишонлади. Голлардан 3 тасини ҳужумчи Самюэл Мбангула ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Маълум бўлишича, Мбангула ғалаба учун (А Серияда) 3 очко берила бошлагандан бери «Милан» билан сафардаги ўйинда хет-трик қайд этган иккинчи футболчи сифатида тарихга кирди. Бу борада биринчи аргентиналик Габриэл Батистута бўлиб, у «Фиорентина» сафида 1998 йил 26 сентябр куни миланликлар дарвозасига 3 та тўп киритишга муваффақ бўлган.

Маълумот учун, айни дамда «Болоня» А Серия онлайн жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди. Италия чемпионатнинг кейинги турида клуб ўз майдонида «Монца»ни қабул қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
  • Болонья Болонья
  • Италия А серияси Италия А серияси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар