Генуяга сафар туринликлар учун омадсиз бўлди. У ерда Даниэле де Росси шогирдлари жавобсиз иккита гол уришди. Бу Лучано Спалетти жамоасининг янги мавсумдаги учинчи мағлубияти бўлди.
Натижада, «Ювентус» А Сериядаги мавсумнинг дастлабки тўққизта ўйинидан учтасида мағлуб бўлди — ғалаба учун уч очко берила бошлаган даврдан (1994/95-йилги мавсумдан бери), бунақаси тарихда фақат учинчи марта содир бўлди. Илгари бу туринликлар билан 2015/16 ва 1995/96 йилги мавсумларда содир бўлган. Қизиғи, биринчи ҳолатда омадсиз стартга қарамай, клуб якунда чемпионликни нишонлаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум «Ювентус» учун омадсиз ўтди — клуб А Серия якуний жадвалида атиги олтинчи ўринни эгаллади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади