«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти жамоанинг муваффақиятсиз натижалари сабабли лавозимини тарк этиши мумкин. Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, мутахассиснинг келажаги сўроқ остида, бироқ клуб раҳбарияти ҳозирча уни истеъфога чиқаришни режалаштирмаяпти.
Манба маълумотига кўра, халқаро танаффусгача «Наполи», АЗ ва «Фиорентина»га қарши ўтказиладиган учта баҳс Спаллетти учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Ушбу ўйинлардаги натижалар мураббийнинг келажагига таъсир қилиши мумкин.
«Ювентус» А Сериянинг сўнгги турида сафарда «Женоа»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу натижа жамоанинг турнир жадвалидаги ҳолатига ҳам таъсир кўрсатди.
Маълумот учун, Спаллетти шогирдлари Италия чемпионатининг тўққиз туридан кейин 14 очко жамғарган ва турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади