«Реал» Хакобо Рамонни қайтаришга қарор қилди
Испаниялик ҳимоячи 2025 йил июл ойида Мадрид клубидан «Комо»га 2,5 миллион евро эвазига ўтганди. «Қироллик клуби»да футболчини 8 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд.
«Реал» ушбу имкониятдан фойдаланишга қарор қилди. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто DAZN эфирида маълум қилди.
Манбага кўра, трансфер амалга оширилганидан сўнг томонлар Рамоннинг келажаги масаласини муҳокама қилишади. 21 ёшли ҳимоячи Мадрид клубида қолиши ёки Англия Премер-лигасига йўл олиши мумкин. Унга бир нечта инглиз клублари қизиқиш билдирмоқда.
Хакобо бу мавсумда Италия чемпионатида 9 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
«Реал» Рамонни «Комо»дан қайтариб сотиб олишга қарор қилди
Футбол
29 октябр, 14:46
Трансфер амалга оширилгач, ҳимоячининг келажаги муҳокама қилинади.
Foto: Getty Images