Live
12
Ўзбек

Кейн «Бавария» ва Англия сафидаги жамоадошларига совға беради

Футбол
29 октябр, 13:15
Ҳужумчи «Олтин тўп»ни қўлга киритишда ҳисса қўшган шерикларини хурсанд қилмоқчи.
Кейн «Бавария» ва Англия сафидаги жамоадошларига совға беради
Foto: Getty Images

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн «Олтин тўп»ни қўлга киритгач, ушбу ютуғига эришишда уни қўллаб-қувватлагани ва ҳисса қўшгани учун клубдошлари ҳамда Англия миллий жамоасидаги шерикларига эсдалик совғалари тақдим этишни режалаштирмоқда.

«Айрим йигитлар соат ёки шунга ўхшаш нарсаларни сўрашди. Шунинг учун улар учун, ҳам «Бавария» футболчиларига, ҳам Англия миллий жамоаси аъзоларига муносиб совға топишим керак. Бу ҳақда ўйлаб кўраман ва ҳар бир киши яхши совға олишига ҳаракат қиламан», — дея Кейннинг сўзларини келтиради Bild нашри.

2025/2026 йилги мавсумда Кейн «Бавария» билан Германия суперкубоги ва Германия кубогини қўлга киритди, шунингдек, Бундеслига чемпиони бўлди. Англия миллий жамоаси сафида эса у 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди.

2025 йил августидан 2026 йил июлигача бўлган даврда Кейн «Бавария» ва Англия сафида 65 та ўйинда иштирок этиб, 73 та гол урди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Англия Англия
Бугунги янгиликлар