Футзал бўйича Олий лигада 3-тур учрашувлари якунига етди. Ушбу турда дарвозаларга жами 110 та гол урилди. БМБ ҳар уччала баҳсда ғалаба қозониб, пешқадамлигини янада мустаҳкамлади. «Хоразм» икки ғалаба ва бир мағлубият қайд этди. «Максам-Чирчиқ» бирорта ҳам мағлубиятга учрамади.
«Зарафшон» эса узоқ кутилган ғалабасига эришди. Самарқанд жамоаси 3-турда атиги 1 очкога эга бўлди.
Ортда қолган 3-турдан кейин БМБ яққол пешқадам. «Хоразм» 18 очко билан 2-ўринда бормоқда. 18 очкоси бор СҚБ кучли учликдан жой олган. Абдулла Бўриев мураббийлигидаги «Зарафшон» 4 очко билан сўнгги ўринни эгаллаган.
Маълумот учун, Олий лиганинг 4-тур учрашувлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши кутилмоқда.
Турнир жадвали билан танишинг: