Live
19
Ўзбек

Дзюдо. Камолиддин Бахтиёров Абу-Даби «Катта дубулға» турнирида совриндор бўлди

Бошқалар
29 октябр, 14:00
БААдаги турнир старт олди.
Дзюдо. Камолиддин Бахтиёров Абу-Даби «Катта дубулға» турнирида совриндор бўлди
Foto: IJF

Дзюдо бўйича Ўзбекистон жамоаси аъзоси Камолиддин Бахтиёров БААнинг Абу-Даби шаҳрида старт олган «Катта дубулға» мусобақасида шоҳсупага кўтарилди.

-60 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи учинчи ўрин учун баҳсда исроиллик Изҳак Ашпиздан устун келди ва бронза медалини қўлга киритди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ушбу турнирга қуйидаги таркиб билан йўл олган:

Эркаклар:
-60 кг: Камолиддин Бахтиёров
-66 кг: Дилшодбек Ҳамроев
-73 кг: Замоҳшари Бекмуродов
-90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов
-90 кг: Умар Бозоров
-100 кг: Тўлқинбек Турдиев

Аёллар:
-48 кг: Улбўсин Ҳакимова
-52 кг: Сита Қадамбоева
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева
-70 кг: Ширинжон Йўлдошева
-78 кг: Барчиной Қодирова
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

Бугунги янгиликлар