Live
16
Ўзбек

Ди Канио: «Бу «Ювентус»нинг на юзи, на руҳи бор. Ҳақиқий хаос»

Футбол
29 октябр, 15:07
Турин клубининг собиқ ҳужумчиси жамоани кескин танқид қилди.
Ди Канио: «Бу «Ювентус»нинг на юзи, на руҳи бор. Ҳақиқий хаос»
Foto: Getty Images

«Ювентус»нинг собиқ ҳужумчиси Паоло Ди Канио Италия чемпионати 10-тури доирасида «Женоа»дан 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг жамоани кескин танқид қилди.

Туринликлар 9 та баҳсда 14 очко тўплаб, А Серияда 8-ўринни эгаллаб турибди.

«Бу жамоанинг на ўз қиёфаси, на руҳи бор. Тактик схемаларни ўзгартириш, ҳатто «Лечче» каби жамоаларни мағлуб этиш ҳам мумкин — Италияда унчалик кучли бўлмаган рақиблар ҳам бор. Жамоа майдонда ёмон кўринмаслиги мумкин, аммо рақиб дарвозаси олдида ўткирлик ва шиддат етишмаяпти.

Жамоада руҳ йўқ. Ҳеч қандай ижобий ўзгариш аломати кўринмаяпти. Баъзан 10–15 дақиқалик қисқа вақт оралиғида нимадир ўхшайди, аммо кейин Калулу каби футболчилар — доимо ишончли ўйини ва тўғри қарорлари билан ажралиб турган ўйинчилар — хатоларга йўл қўя бошлайди.

Бу — ҳақиқий хаос. Улар бу вазиятдан қандай чиқиб кетишини тушунмаяпман»,
— деди Ди Канио Sky Sport Italia эфирида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар