Live
19
Ўзбек

Жаҳонгир Ўрозов: «Каннаваро истеъфога лойиқ эмас. Ўзбекистон кейинги ЖЧда яхшироқ қатнашади»

Футбол
29 октябр, 14:22
    16
«Рубин»нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси миллий жамоа бош мураббийи ҳақидаги саволларга жавоб берди.
Жаҳонгир Ўрозов: «Каннаваро истеъфога лойиқ эмас. Ўзбекистон кейинги ЖЧда яхшироқ қатнашади»
Foto: UFA

«Рубин» клуби ва Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов Фабио Каннаваро қўл остида ишлаш унга ёқишини айтди.

— Каннаваро мураббий сифатида нимаси билан ажралиб туради?

— У — инсон сифатида жуда меҳрибон. Ҳам футбол майдонида, ҳам ундан ташқарида барчага ёрдам беради. Масалан, Фабио машғулотлардан кейин ҳам тез-тез қолиб, футболчилар билан индивидуал тарзда ишлайди. Шахсан менга ҳам Каннаваро тарихдаги энг яхши ҳимоячилардан бири сифатида кўп нарсаларни ўргатди. Миллий жамоадаги шерикларимдан эшитаманки, у шахсий муаммолар бўйича ҳам доимо ёрдам беришга тайёр.

— Жаҳон чемпионатидан кейин Каннаваро танқидларга учради.

— Бу кутилган ҳолат эди. Мухлислар кўпроқ нарса кутишган. Аммо мен мураббий истеъфога чиқишга лойиқ эди, деган фикрга қўшилмайман. Ўзбекистон миллий жамоаси тарихда биринчи марта Жаҳон чемпионатига йўл олди. Бунинг ўзи — катта ютуқ. Ўйлайманки, кейинги мундмалда Ўзбекистон янада яхшироқ иштирок этади.

— Агар Каннаваро Россия Премер-лигасидаги бирор клубни бошқарса, уни чемпион қила олармиди?

— Менимча, ҳа. У кўплаб футболчиларни яхши билади, Фабионинг мураббийлар штаби ҳам кучли. Унинг иш услуби Россия Премер-лигасига ҳам аниқ мос келарди.

— Каннаваронинг «Рубин» бош мураббийи бўлишини хоҳлармидингиз?

— Ҳа, албатта. Менимча, Каннаваро «Рубин»ни чемпион қила оларди. Бизнинг жамоамиз бой тарихга эга, — деди Ўрозов Sport24 билан суҳбатда.

Fabio Kannavaro
Foto: UFA

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Рубин Рубин
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

16 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар