Live
3
Ўзбек

Жаҳонгир Ўрозов: «Россия ЖЧ-2026 яримфиналига чиқиш учун курашиши мумкин эди»

Футбол
29 октябр, 07:40
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Россия миллий жамоасининг салоҳиятини юқори баҳолади.
Жаҳонгир Ўрозов: «Россия ЖЧ-2026 яримфиналига чиқиш учун курашиши мумкин эди»
Foto: Getty Images

Қозоннинг «Рубин» клуби ва Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов Россия миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида қандай натижага эришиши мумкинлиги ҳақидаги фикрини билдирди. Унинг таъкидлашича, россиялик футболчилар камида яримфиналга чиқиш учун курашиши мумкин эди.

«Камида яримфиналгача етиб бориши мумкин эди. Россия жамоасининг таркиби яхши. 2018 йилда улар барча рақиблар билан тенгма-тенг ўйнай олишини исботлаган. Миллий жамоангиз халқаро мусобақаларга қайтганида, камида яримфинал учун курашишингиз мумкин», — дея Ўрозовнинг сўзларини келтиради RB Sport.

Маълумот учун, Россия 2022 йил февралидан буён халқаро турнирларда иштирок этишдан четлатилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Ўзбекистон миллий жамоалари 12 ноябр куни Тошкентда ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Россия Россия
  • Рубин Рубин
Бугунги янгиликлар