Пролиганинг 20-туридан қолдирилган баҳсда «Олимпик МобиУз» сафарда «Каттақўрғон»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. 11-дақиқада Игор Козлов мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ 38-дақиқада Бегис Куанишбаев мувозанатни тиклади, 73-дақиқада эса Далер Тухсанов ғалаба голини урди.
Ушбу натижадан сўнг «Олимпик МобиУз» 42 очко билан турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. «Каттақўрғон» эса 40 очко билан 7-ўринга тушиб қолди.
Пролига. 20-турдан қолдирилган баҳс
Каттақўрғон — Олимпик МобиУз 1:2
Голлар: Козлов 11 — Куанишбаев 38, Тухсанов 73.
Каттақўрғон: Лукянов, Ашуров, Нарх, Саитхонов, Шарипов, Козлов, Сатторов, Зоиров, Ҳошимов, Жумаев, Маматказин.
Олимпик МобиУз: Кудратов, Ҳамидов, Баҳодиров, Раҳимов, Махаматов, Абдурашидов, Тожибоев, Файзуллаев, Куанишбаев, Ким, Абдуманонов.