Пролиганинг 24-турида «Каттақўрғон» сафарда «Яйпан»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Беллашувдаги ягона гол 75-дақиқада киритилди. Муҳриддин Зоиров рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.
Ушбу натижадан сўнг «Каттақўрғон» 40 очко билан турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. «Яйпан» эса 25 очко билан 10-ўринда қолди.
Пролига. 24-тур
Яйпан — Каттақўрғон 0:1
Гол: Зоиров 75.