Пролиганинг 23-турида «Ғазалкент» ўз майдонида «Шўртан»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
19-дақиқада Муҳаммадазиз Рўзибоев мезбонларни олдинга олиб чиқди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Муҳаммад-Али Абдураҳмонов ҳисобни тенглаштирди. 55-дақиқада Лазизбек Мирзаевнинг голи «Ғазалкент»га ғалаба келтирди.
Ушбу натижадан сўнг «Ғазалкент» 41 очко билан турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди. «Шўртан» эса 46 очко билан 2-поғонада қолди.
Пролига. 23-тур
Ғазалкент — Шўртан 2:1
Голлар: Рўзибоев 19, Мирзаев 55 — Абдураҳмонов 23.
Ғазалкент: Толстенев, Юсуфбоев, Аҳмадов, Олимов, Набатов, Файзуллаев, Рўзибоев, Белявский, Тожиев, Мирқодиров, Мирзаев.
Шўртан: Эшбўтаев, Шайқулов, Қўзиев, Абдураҳмонов, Муродов, Тошқўзиев, Харшиладзе, Мукаров, Маматхўжаев, Ўринбоев, Абдуалимов.