Live
9
Ўзбек

«Лочин» бош мураббийи «Каттақўрғон» билан 4:4 ҳисоби ва 2 та пеналти ҳақида: «Футбол қоидалари ўзгариб кетдими?»

Футбол
18 октябр, 14:55
Қарши клуби устози Пролига 24-туридаги дурангдан сўнг ҳакамликни танқид қилди.
«Лочин» бош мураббийи «Каттақўрғон» билан 4:4 ҳисоби ва 2 та пеналти ҳақида: «Футбол қоидалари ўзгариб кетдими?»
Foto: UzPFL
18.10.2026 FT Про Лига Kattaqurgon Kattaqurgon 4 : 4 Lochin Lochin

Про лига 24-тури доирасида Самарқандда бўлиб ўтган «Каттақўрғон» - «Лочин» (4:4) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Элдор Мойлиев шу куни каттақўрғонликлар фойдасига иккита пеналти белгилаган бош ҳакам Достон Раҳмоновни танқид қилди.

Раҳмонов «Навбаҳор» - «Динамо» (3:2) ўйинидаги хатоси боис Суперлига эмас, Про лигада бош ҳакамлик қилмоқда.

«Бугун очиқ футбол бўлди, Суперлига ўтиш ўйинига имкон борлиги боис икки томон ҳам фақат ғалаба учун ўйнади. Иккинчи бўлимда кутилмаган 11 метрлик жарима тўплари белгиланди. Агар шундай вазиятлар учун пеналти белгиласа, ҳамма ўйинчилар ҳимоячига келиб урилиб, пеналти ишлаверади. Рақибнинг 11 метрлик жарима зарбаси ўйинни ўзгартириб юборди. Йигитларимдан миннатдорман.

Ўйин якунидаги пеналти сабаб дуранг бўлди. Рақиб футболчиси Нарх тўпни дарвозабонимизга беряпти, у эса ҳимоячимизга берди. Ўйинни бошлаш учун тўхтатиш керак, дарвозабонимиз эса тўхтатмай ўйинга киритиш учун ҳимоячига берди. У тўпни қўли билан тўхтатиб киритмоқчи бўлганида бош ҳакам иккинчи пеналтини белгилади. Думалаб келаётган тўпни ҳимоячига берди ва у ўйинга киритиш керак эди. Ҳакам эса қўли билан тўхтатгани учун пеналти белгилади. Футбол қоидаси ўзгариб кетмаган бўлса, бу пеналти эмас»

Суперлигага чиқиш имконияти? Ҳали бор. Биз уйда «Металлург» ва «ФарДУ»ни қабул қиламиз. Натижамиз ижобий бўлса, имконият бўлади»
, - дейди қаршиликлар бош мураббийи Элдор Мойлиев.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Kattaqurgon Kattaqurgon
  • Lochin Lochin
  • Про Лига Про Лига
Бугунги янгиликлар