Испаниялик теннисчи, дунёнинг 26-ракеткаси Алехандро Давидович-Фокина фаолиятида илк бор «Мастерс» турнирида ғолиб чиқди. Бугун, 18 октябр куни Хитойнинг Шанхай шаҳрида бўлиб ўтган чемпионлик баҳсида ҳамюрти Рафаэл Ходарни 1:6, 7:6 (7:5), 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Маълумот учун, Давидович-Фокина учун Шанхайдаги соврин фаолиятидаги ва мавсумдаги учинчи соврин бўлди. Испаниялик финалда 0:5 ҳисобидан бошлади ва шундан сўнг иродали ғалабага эришди. Ушбу йилнинг бошида Алехандро Ченгду ва Маллоркадаги ATP-250 мусобақаларида чемпион бўлган эди.
Турнир Хитойнинг Шанхай шаҳрида 7 — 18 октябр кунлари бўлиб ўтди. Мусобақанинг ўтган йилги чемпиони Валантен Вашеро эди. Чемпионлик учун кечган баҳсда у франциялик Артур Риндеркнечтни мағлуб этган.