Бугун, 18 октябр куни Хитойнинг Уҳан шаҳрида WTA-1000 тоифасидаги турнирнинг ҳал қилувчи ўйини бўлиб ўтди. Унда «Ролан Гаррос-2026» финалчиси, дунёнинг 22-ракеткаси полшалик теннисчи Майя Хвалинска дунёнинг 170-ракеткаси, Буюк Британия вакиласи ҳисобланган Сонай Картални 2:6, 6:4, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
2 соат 44 дақиқа давом этган баҳсда Ҳвалинска битта қўш хатога йўл қўйди, бирорта ҳам эйс амалга ошира олмади, шунингдек, 16 та брейк-пойнтдан 6 тасидангина унумли фойдаланди. Сонай Картал ҳам бирорта эйс амалга ошира олмади, битта қўш хатога йўл қўйди ва 13 та брейк-пойнтдан 5 тасидан унумли фойдаланишга муваффақ бўлди.
Таъкидлаш жоиз, бу Хвалинска учун фаолиятидаги биринчи WTA чемпионлиги сифатида тарихга киради.