Live
1
Ўзбек

«Каттақўрғон» клубига «Металлург»га қарши баҳс учун техник мағлубият ёзилди

Футбол
8 октябр, 08:30
Самарқанддаги «Афросиёб» стадионида ёритиш тизими талабга жавоб бермагани сабабли баҳс ўтказилмади.
«Каттақўрғон» клубига «Металлург»га қарши баҳс учун техник мағлубият ёзилди
Foto: PFL
08.10.2026 FT Про Лига Kattaqurgon Kattaqurgon 0 : 3 Металлург Металлург

Бугун, 8 октябр куни Пролиганинг 21-тури доирасида «Каттақўрғон» ва «Металлург» жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтиши керак эди. Беллашув Самарқанддаги «Афросиёб» стадионида соат 16:00 га белгиланган.

Баҳсга ҳар икки жамоа ва унинг расмийлари ўз вақтида етиб келган. Бироқ тез тиббий ёрдам машиналари ҳамда хавфсизлик учун масъул органларнинг кечикиши сабабли баҳсни белгиланган вақтда бошлашнинг имкони бўлмаган.

Пролига регламентининг 15.18-бандига кўра, бундай вазиятларда баҳс комиссари 30 дақиқа кутганидан сўнг мезбон жамоага техник мағлубият ёзиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, «Афросиёб» стадионидаги ёритиш тизими профессионал футбол баҳсларини ўтказиш талабларига жавоб бермайдиган ҳолатда бўлгани аниқланган.

Шу сабабли баҳс комиссари «Каттақўрғон»га 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият, «Металлург»га эса худди шу ҳисобдаги техник ғалаба ёзиш ҳақида қарор қабул қилган. Қарор Пролига регламенти талаблари асосида чиқарилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Kattaqurgon Kattaqurgon
  • Металлург Металлург
  • Про Лига Про Лига
Бугунги янгиликлар