Live
16
Ўзбек

Куртуа «Эл Класико»да майдонга тушишдан умидвор

Футбол
25 октябр, 09:49
    6
«Реал» грипп сабабли белгиялик дарвозабон баҳсни ўтказиб юборишини эълон қилган эди.
Куртуа «Эл Класико»да майдонга тушишдан умидвор
Foto: Getty Images
25.10.2026, 16:00 Испания Ла Лигаси Барселона Барселона - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа Испания чемпионатининг 10-тури доирасида «Барселона»га қарши кечадиган «Эл Класико»да иштирок этишдан умидини узгани йўқ. Аввалроқ Мадрид клуби гриппга чалинган белгиялик дарвозабон баҳсда қатнаша олмаслигини маълум қилганди. Бироқ The Athletic нашри хабарига кўра, Куртуа ҳали ҳам майдонга тушишни режалаштирмоқда.

Манба маълумотларига кўра, дарвозабон вазиятга оптимистик қарамоқда ва «Эл Класико»да ўйнашни истаяпти. Шунга қарамай, «Реал» футболчининг ҳолати борасида эҳтиёткорлик билан иш тутмоқда.

Якуний қарор Куртуанинг кечқурун ўзини қандай ҳис қилишига боғлиқ бўлиши мумкин. Шу сабабли унинг баҳсда иштирок этиши ҳозирча сўроқ остида қолмоқда.

Маълумот учун, «Барселона» ва «Реал» Испания чемпионатининг 10-турида ўзаро тўқнаш келади.

Эслатиб ўтамиз, «Эл Класико» 25 октябр куни Тошкент вақти билан 26 октябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ +6 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар