Live
15
Ўзбек

Куртуа грипп сабаб «Барселона»га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Футбол
25 октябр, 06:37
Дарвозабоннинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Куртуа грипп сабаб «Барселона»га қарши ўйинни ўтказиб юборади
Фото: Getty Images
25.10.2026, 16:00 Испания Ла Лигаси Барселона Барселона - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа грипп билан касаллангани сабабли Испания чемпионати 10-туридан ўрин олган «Барселона»га қарши учрашувда иштирок этмайди. Бу ҳақда «қироллик клуби» матбуот хизмати расмий сайтида маълум қилди.

Белгиялик дарвозабоннинг ўрнига «Реал» қайдномасига 19 ёшли голкипер Илля Волошин киритилди. Шунингдек, жамоа таркибидан украиналик дарвозабон Андрей Лунин ҳам ўрин олган.

Маълумот учун, «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 25 октябрдан 26 октябрга ўтар кечаси соат 01:00да бошланади.

Куртуа бу мавсумда барча мусобақалар доирасида 12 та учрашувда иштирок этиб, иккита баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Дарвозабоннинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар