Live
15
Ўзбек

«Ливерпул» «Брайтон»га қарши баҳс белгиланган вақтда ўтишини расман маълум қилди

Футбол
25 октябр, 07:00
Англиядаги кучли шамол сабаб клуб мухлисларни стадионга боришда эҳтиёт бўлишга чақирди.
«Ливерпул» «Брайтон»га қарши баҳс белгиланган вақтда ўтишини расман маълум қилди
Foto: Getty Images
25.10.2026, 10:00 Англия Премер-лигаси Ливерпул Ливерпул - : - Брайтон Брайтон

«Ливерпул» расмий сайти орқали якшанба куни эркаклар ва аёллар жамоалари иштирокидаги баҳслар белгиланган жадвал асосида ўтказилишини маълум қилди.

«Кучли шамол туфайли ушбу баҳслардан бирига йўл олаётганингизда эҳтиёт бўлишингизни сўраймиз. Сафарингизни олдиндан режалаштиринг ва йўлга кўпроқ вақт ажратинг», — дейилади клуб баёнотида.

Маълумот учун, «Ливерпул» — «Брайтон» баҳси Англия Премер Лигаси доирасида Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» АПЛ турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Брайтон Брайтон
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар