Live
1
Ўзбек

Ҳоланд: «Жексон шунчаки ажойиб ўйин ўтказди»

Футбол
25 октябр, 00:32
«Сити» форварди жамоасининг «Астон Вилла»дан қабул қилиб олган мағлубиятига (1:2) изоҳ берди.
Ҳоланд: «Жексон шунчаки ажойиб ўйин ўтказди»
Фото: Gettyimages
24.10.2026 FT Англия Премер-лигаси Астон Вилла Астон Вилла 2 : 1 Манчестер Сити Манчестер Сити

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд жамоасининг «Астон Вилла»га қарши ўйиндаги мағлубиятидан (1:2) сўнг, таассуротлари билан бўлишди.

Мезбонлар 6 ва 60-дақиқаларда гол урган Николас Жексоннинг дубли эвазига ғалаба қозонди. Ҳоланд меҳмонларнинг ягона голига (52-дақиқада) муаллифлик қилди.

«Астон Вилла» шафқатсиз эди: дарвозага иккита зарба - иккита гол. Офарин. Жексон шунчаки ажойиб ўйин ўтказди. Унга тан бериш керак.

Менимча, биз баъзи майда деталларда яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин. Биз қачон олдинга юришни, қачон тўпни ушлаб туришни ва суръатни пасайтиришни яхшироқ тушунишимиз зарур. Шунингдек, албатта, яккакурашларда кўпроқ ғалаба қозонишимиз, янада кўпроқ курашишимиз мумкин деб ҳисоблайман. Ўзим ҳам кўпроқ гол уришим мумкин эди», - дея Ҳоланднинг сўзларидан иқтибос келтиради City Хtra.

Эслатиб ўтамиз, Энцо Марески жамоаси АПЛнинг янги мавсумида биринчи бор муваффақиятсизликка дуч келди, аммо ҳали ҳам жадвалда пешқадамлик қилмоқда — аммо, энди «Арсенал»нинг очколари сони ҳам худди шунча (21).

Аввалроқ, «Сити» Моуринионинг рекордини янгилай олмагани ҳақида хабар бергандик.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар