Live
10
Ўзбек

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановга таклиф юборишни режалаштирмоқда – манба

Футбол
23 октябр, 11:24
Молиявий қоидалар билан боғлиқ муаммолар сабаб «Сити» бир қатор ўйинчилар билан хайрлашиши мумкин.
«Барселона» Абдуқодир Ҳусановга таклиф юборишни режалаштирмоқда – манба
Фото: Getty Images

«Барселона» клуби «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни қишки трансфер ойнаси вақтида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда FullTime Report нашри хабар берди.

Манбага кўра, Каталония клуби январ ойида ўзбекистонлик 22 ёшли футболчи борасида «шаҳарликлар»га расмий таклиф юборишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Барса» ўтган ёзда марказий ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганди. Бироқ клуб бирорта ҳимоячи билан келиша олмади. Эндиликда Ҳанси Флик жамоаси қишда марказий мудофаани кучайтириш йўлларини изламоқда.

Молиявий қоидалар билан боғлиқ муаммолар сабаб «Сити» бир қатор ўйинчилар билан хайрлашиши мумкин.

Маълумот учун, Ҳусанов бу мавсумда жамоаси сафида барча турнирларда 8 та учрашувда майдонга тушиб, жами 596 дақиқа ҳаракат қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар