Саудия Пролигаси 11-турида «Ан Наср» клуби «Ал Файсали» меҳмони бўлди. Унда Риёд клуби 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришди. Ал Ҳамдан, Роналду ва Анжело голларга муаллифлик қилди.
Португалиялик футболчи фаолияидаги 982-голини уришга муваффақ бўлди. Унинг учрашувдаги иккинчи голи эса ВАР аралашуви сабаб бекор қилинди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Ан Наср» очколари сонини 25 тага етказиб, 2-ўринга кўтарилди. «Ал Файсали» эса 7 очко билан 15-ўринда.
Саудия Пролигаси. 11-тур
Ал Файсали — Ан Наср 1:3
Голлар: Бонгонда 66 – Ал Ҳамдан 4, Роналду 49, Анжело 79.
Ал Файсали — Пачеко, Андрей Жиротто, Абдуллай Сек, Жаҳфалий (Субайт, 61), Барнавий, Флавио, Ал Муваллад, Ал Шанқитий (Ал Сафари, 85), Ал Биший (Бонгонда, 61), Менди, Ал Муқрин.
Ан Наср — Бенто, Бушал, Ал Амри, Иниго Мартинес, Аман (Яҳё, 46), Жоау Феликс, Саму Кошта (Анжело, 67), Ал Ҳайбарий, Садио Мане (Ал Нажди, 86), Ал Ҳамдан, Криштиану Роналду.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади