Саудия Арабистони чемпионати доирасида бўлиб ўтиши керак бўлган «Ал Аҳли» ва «Аy Наср» ўртасидаги учрашув бошқа санага кўчирилди.
Клубнинг расмий сайтида маълум қилинишича, баҳс 2027 йилнинг 6 март куни ўтказилади. Учрашув нима сабабдан қолдирилгани эса очиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, душанба куни «Аy Наср» Элит Осиё Чемпионлар лигаси доирасида «Нефтчи» клубини 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Ракета ҳужуми хавфи сабабли мазкур учрашув белгиланган вақтдан бир соат кеч бошланган.
Ушбу баҳсда «Ан Наср» етакчиси Криштиану Роналду ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди. Бу гол португалиялик 41 ёшли футболчининг фаолиятидаги 981-сига айланди.
Айни пайтда Риёд клуби Саудия Арабистони Пролигаси жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.