ПФЛ Ўзбекистон кубогининг чоракфинал босқичи учрашувлари бошланиш вақтларини маълум қилди.
Мазкур босқич баҳслари 20-21 октябр кунлари ўтказилади. Чоракфиналнинг дастлабки кунида учта, 21 октябрда эса яна битта учрашув бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, биринчи лига иштирокчиси «Гулистон» ҳам айнан бу босқичга етиб келган. Аббос Эргашев мураббийлигидаги сирдарёликлар Олмалиқда ўз баҳсини ўтказади. Шунингдек, «Нефтчи» ва «Локомотив» қарама-қаршилиги диққатга сазовор баҳслардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон кубоги. Чоракфинал
20 октябр (сешанба)
18:30. ОКМК – «Гулистон»
19:00. «Сўғдиёна» – «Андижон»
19:00 «Нефтчи» – «Локомотив»
21 октябр (чоршанба)
19:00. «Навбаҳор» – «Ғазалкент»