Live
2
Ўзбек

Мартинеснинг «Манчестер Юнайтед»даги келажаги сўроқ остида қолди

Футбол
14 октябр, 09:47
Унинг клуб билан амалдаги битими 2027 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.
Мартинеснинг «Манчестер Юнайтед»даги келажаги сўроқ остида қолди
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Лисандро Мартинеснинг клубдаги келажаги сўроқ остида қолди.

Аргентиналик 28 ёшли футболчининг сўнгги баёнотлари жамоа раҳбарияти ва кийиниш хонасида норозилик келтириб чиқарди.

Sky Sports маълумотига кўра, жамоа Манчестерга қайтиш учун самолётга чиқаётган пайтда камида бир нафар футболчи Мартинеснинг фикрларига қўшилмаслигини унинг ўзига билдирган.

Қайд этилишича, Мартинес ёздаёқ «қизил иблислар»ни тарк этишни истаган ва «Атлетико»га ўтишга ҳаракат қилган. Бироқ Англия клубига маъқул келадиган таклиф келиб тушмаган.

Унинг клуб билан амалдаги битими 2027 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Клуб келишувни яна бир мавсумга узайтириш имкониятига эга. Футболчининг кескин танқиди сабаб шартнома узайтирилмаслиги мумкин.

Инглиз нашрлари хабарига кўра, клуб Лисандрони молиявий томонлама жаримага солиши мумкин.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар